“Барса”нинг йирик трансферига нима тўсқинлик қиляпти?
“Барселона” мутасаддилари жамоа ҳимоя чизиғини кучайтириш мақсадида бир неча ҳимоячиларни нишонга олган. Раҳбарият вакиллари трансферлар рўйхатидаги номзодлардан бири – “Кристал Пэлас” марказий ҳимоячиси Марк Гехининг агентлари билан учрашув ўтказди.
Гехининг клуб билан амалдаги шартномасини жорий мавсум охирида якунига етиши сабабли маҳоратли футболчига бир неча гранд клублар иш таклиф қилмоқда.
Mundo Deportivo нашри тарқатган хабарга кўра, музокаралар давомида томонлар инглиз футболчисининг молиявий шартлари бўйича келишмовчиликларга эга экани маълум бўлган. “Ливерпуль” ва “Бавария” Гехига анча фойдалироқ шартнома таклиф қилишга тайёр.
“Барселона” ва ҳимоячининг агентлари ўртасидаги мазкур учрашувдан сўнг бошқа ҳеч қандай алоқа бўлмаган.
Гехи 2021 йилнинг ёзидан буён “Кристал Пэлас”да ўйнаб келмоқда. Ушбу давр мобайнида ҳимоячи барча турнирларда 182 та ўйинда иштирок этиб, 10 та гол ва саккизта голли узатмага муаллифлик қилган. Transfermarkt порталида тақдим этилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 55 миллион еврони ташкил этади.



Фикрлар