"Барселона" - "Атлетико": Матнли трансляция

Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Испания Ла Лигаси 35-туридан ўрин олган "Барселона" - "Атлетико" Мадрид учрашуви матнли тарзда эътиборингизга ҳавола этилади.

  • 90+3'

    Учрашув якунланди. Чемпионлик ўйинида кучлар тенг келди!

  • 90+2'

    Мадридликлар Суареснинг фаол ҳаракатлари эвазига бурчак зарбасига эга бўлди. Бироқ ундан наф чиқара олишмади.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 2 дақиқа қўшилди!

  • 90'

    Мессининг зарбаси ва Облакнинг отилиши! Тўп устун ёнгинасидан ўтиб кетди.

  • 89'

    Жарима майдони яқинида Месси ўзи учун ажойиб стандарт ишлаб олди. Ҳаммаси Леонинг ўз қўлида.

  • 87'

    Суареснинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбаси кўнгилдагидек чиқмади.

  • 85'

    Альбанинг узатмасидан кейин жуда қулай имконият ҳосил қилган Дембеле ноаниқ зарба берди.

  • 84'

    Суареснинг бу сафарги узатмаси ҳам ноаниқ кетди.

  • 83'

    Ҳакамга оғзаки эътироз билдирган Альбага сариқ карточка кўрсатилди.

  • 82'

    Фелишни қўллари билан ушлаб қолган Пике огоҳлантирилди.

  • 80'

    Томонлар анча катта куч йўқотмоқда. Бугунги ғалаба қиймати жуда юқори.

  • 79'

    Жарима майдони яқинида Дембеле йиқитилди. Тўп ёнида Месси.

  • 77'

    Сўнгги дақиқаларни "кўк-анорранглилар" бироз фаолроқ ўтказмоқда.

  • 75'

    Дест ва Педри захирага олинди. Энди улар ўрнида Дембеле ҳамда Роберто ҳаракат қилади.

  • 73'

    Мессининг узатмасига Альба бироз ета олмади.

  • 72'

    Анхель Корреа ўрнига Жеофри Кондогбиа майдонга тушди.

  • 70'

    Араухо ҳисобни очди! Бироқ у офсайдда эканлиги туфайли гол инобатга олинмади.

  • 69'

    Суарес зарба позициясидан пас берди. Унинг қарори хато бўлиб чиқди.

  • 68'

    Захирадан майдонга тушган Сауль ўрнига Жоау Фелиш ўйинга қўшилди.

  • 66'

    Мессининг стандартдан берган зарбасини Облак қайтарди. Сейвлар бўйича Тер Штеген - Облак 5:4!

  • 65'

    Коке жарима майдонига яқин ҳудудда рақибига нисбатан қоида бузди. Лаос унга  сариқ карточка кўрсатди.

  • 63'

    Пикенинг зарбаси аниқ чиқди. Облак ўз ўрнида.

  • 63'

    Морибанинг тахминан 7-8 метр масофадан йўллаган зарбаси ҳимоячига тегди.

  • 62'

    Каталонияликлар ўз ҳужумларини рақиб ярим майдонига кўчирди.

  • 60'

    "Барселона" майдон марказидан ўтишга қийналмоқда. Бир томондан, бунга рақибнинг тактик фоллари ҳам ҳалал беряпти.

  • 58'

    Эрмосони чалиб йиқитган Мориба сариқ карточкага лойиқ кўрилди.

  • 57'

    Луис Суарес воқеалар ривожидан бироз илгарилаб кетди. Ҳакам ўйинни тўхтатди.

  • 55'

    "Атлетико" босимни давом эттирмоқда. Бу сафар Каррасконинг зарбаси хавфли чиқди. Тўп йўлига Мориба тўғаноқ бўлди.

  • 54'

    Иккинчи 45 дақиқаликда тўп назорати Симеона шогирдлари томонда бўлиб турибди.

  • 52'

    Лангле Корреага нисбатан қоида бузди. Лаос оғзаки танбеҳ билан чекланди.

  • 50'

    Қанотдан жарима майдонига узатилган тўпни Сауль майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 49'

    "Матрасчилар" навбатдаги бурчак зарбасидан наф чиқара олмади.

  • 47'

    Суареснинг узоқ масофадан берган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 46'

    Мессига қарши ишлатилган қўполлик натижасида Фелипе огоҳлантирилди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 46'

    Бўлимлар оралиғида "Барса"да ўзгариш: Оскар Мингеса ўрнига Рональд Араухо майдонга тушди.

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45+4'

    Биринчи таймда ҳисоб очилмади. Танаффус!

  • 45+3'

    Месси яна марказда қўполлик эвазига тўхтатилди.

  • 45+2'

    Сўнгги дақиқаларни мадридликлар нисбатан фаолроқ ўтказмоқда.

  • 45'

    Биринчи таймга 4 дақиқа қўшиб берилди.

  • 45'

    Фелипе жарима майдони ичидан ноаниқ зарба берди. Ўта қулай имконият қўлдан кетди.

  • 44'

    Бўлим якунига келиб, томонлар фаолликни оширди.

  • 43'

    Карраско жарима майдони ичида зарба беришга кечикди. Кеч бўлсада йўлланган зарба йўлига ҳимоячи ғов бўлди.

  • 41'

    5 рақибини алданан Месси қулай позицияга чиқиб борди ва зарба йўллади. Облак тўпни қайтарди.

  • 39'

    Антуан Гризманн ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди. Облак эркин зарба билан тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 37'

    Ўткир бурчакдан йўлланган зарбани яна Тер Штеген қайтарди.

  • 36'

    Месси стандартдан жарима майдони ичига узатма амалга оширди. Олдинга чиққан Облак тўпни ушлаб олди.

  • 35'

    Мессини қўллари билан ушлаб йиқитган Сауль огоҳлантирилди.

  • 34'

    Бу сафар Суареснинг уринишини "Барса" дарвозабони бартараф этди.

  • 34'

    Маркос Льорентенинг зарбасидан кеийн Тер Штеген қайтарди.

  • 33'

    Бугун майдонда том маънода жанг кечмоқда! Футболчилар бир-бирини умуман аямаяпти.

  • 32'

    Серхио Бускетс ўз ўрнини Илаиш Морибага бўшатиб берди.

  • 30'

    Бускетс майдонда ётибди. У ўйинни давом эттира олмайдиган кўринади.

  • 29'

    Антуан Гризманнинг олис масофадан берган зарбасини Облак ушлаб олди.

  • 27'

    Ҳакам футболчиларга салқинланиб олиш имкониятини тақдим этди.

  • 26'

    Иккинчи қаватдаги тўп учун курашда Савич ва Бускетс тўқнашиб кетди. Серхиога тиббий ёрдам керак.

  • 24'

    Симеоне шогирдлари зич ҳимояланмоқда. "Барселона" ҳужумда қийинчиликка дуч келяпти.

  • 22'

    Пике майдон марказида Суаресни йиқитди. Бугун Жерар Луисга қарши персонал тарзда шуғулланмоқда.

  • 20'

    Бурчакдан етказиб берилган тўпни Тер Штеген эгаллаб олди.

  • 19'

    Корреанинг зарбасидан кейин Лангле тўпни қайтариб, жамоасини муқаррар голдан қутқариб қолди.

  • 17'

    Жарима майдони ичида тўпни қабул қилиб олган Гризманн зарба йўллай олмади.

  • 16'

    Қанотда Эрмосо Дестга нисбатан қоида бузди. Мезбонларда стандарт вазият.

  • 15'

    Умуман олганда, томонлар эҳтиёткорликка урғу қаратмоқда. "Барселона" тўпни ўзида ушлаб турибди.

  • 13'

    Жароҳат олган Лемар ўрнига Сауль ўйинни давом эттиради.

  • 13'

    Тома Лемар оёқ пайларини шикастлаб олди. Унга тиббий ёрдам керак.

  • 12'

    Месси ва Гризманн комбинация уюштирди. Антуаннинг узатмасини Лемар қайтариб юборди.

  • 10'

    Суараснинг зарбасидан кейин Тер Штеген тўпни эгаллаб олди.

  • 9'

    Жарима майдонига яқин ҳудудда Суаресга нисбатан Пике қоида бузди. Меҳмонларда қулай стандарт вазият юзага келди.

  • 8'

    Томонлар тактик фоллар билан рақиб ҳужумини эрта тўхтатишга ҳаракат қиляпти.

  • 6'

    "Кўк-анорранглилар" тўпни ўзларида ушлаб турибди. Рақиб бир сонияга ҳам ҳушёрликни йўқотгани йўқ.

  • 5'

    "Атлетико" жарима майдонига етказиб берилган тўпга ҳеч ким ета олмади.

  • 3'

    Иккинчи темп билан ҳужумни давом эттирган меҳмонлар зарба йўллашга муваффақ бўлди. Лемарнинг уринишидан кейин дарвозабон тўпни ушлаб олди.

  • 3'

    Илк ҳужум мадридликларда. Корреанинг жарима майдонига оширган тўпига Суарес ета олмади.

  • 2'

    Доимгидек, каталонияликлар тўп назоратини қўлга олиш учун ҳаракатларни бошлаб юборди.

  • 1'

    Учрашувга старт берилди!

  • 0'

    Луис Суарес "Камп Ноу"га қайтди. Бироқ энди "Атлетико" либосида. У бугун ўзи учун қадрдон стадионда қадрдон футболчиларга қарши ҳаракат қилади.

  • 0'

    Футболчилар супер ўйинда иштирок этиш учун майдонга тушиб келди. Чемпионлик баҳс бошланиш арафасида!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!