"Барселона" - "Бетис": Матнли трансляция

Испания Ла Лигаси 9-туридан ўрин олган "Барселона" - "Бетис" учрашувини ушбу саҳифа орқали матнли трансляцияда кузатиб боришингиз мумкин. Ўйиннинг хавфли вазиятларини ўтказиб юбормаслик учун саҳифани янгилаб туриш тавсия этилади. 

  • 90'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди. 

  • 90+'

    ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Педри Робертонинг пасини дарвозага жойлаб қўйди. 

  • 90+'

    Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 89'

    Бурчак зарбасини "Барселона" яхши амалга ошира олмади. 

  • 85'

    Мессининг голи офсайд сабаб бекор қилинди. 

  • 82'

    ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Месси ваниҳоят, ўйиндан гол урди. Унинг зарбаси тўққизликка кириб кетди. 

  • 81'

    Месси бурчак зарбасини ўйнаб кетди. 

  • 77'

    Гарсиянинг зарбаси хавфли чиқмади. 

  • 73'

    ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Лорен дарҳол гол урмоқда. 

  • 72'

    Санабрия ўрнига Лорен майдонга тушди. 

  • 70'

    Альбанинг жарима майдонига узатган тўпи ҳимоячилар томонидан қайтарилди. 

  • 66'

    Дембеле ўрнига Тринкау майдонга тушди. 

  • 62'

    Тельо ўрнига Руис майдонга тушди. 

  • 61'

    ГООООООООЛ! Месси 11 метрлик нуқтадан адашмади. Лео Антуанга пенальтини қандай тепиш кераклигини ўргатиб қўйди :)

  • 59'

    Ҳа, пенальти! Ҳакам "Бетис" дарвозасига пенальти белгилади ва қўл билан ўйнаган футболчини майдондан четлатди

  • 58'

    Ҳакам ВАРга мурожаат қилмоқда. Дембеленинг зарбасини ҳимоячи қўл билан қайтарган кўринади

  • 57'

    ВУУУҲ! Дембеленинг зарбасини сўнгги паллади ҳимоячи қайтарди. Қайтган тўпга Альба зарба берди анча ноаниқ

  • 54'

    "Бетис"да яхши имконият бўлганди. Сарабиянинг зарбасини Тер Штеген майдон ташқарисига чиқариб юборди

  • 51'

    Зарбаа! Голдан руҳланган майдон эгалари яна олдинга ўтишга ҳаракат қилиб кўришди. Леонинг зарбасини ҳимоячилар қайтарди

  • 49'

    ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Гризманн пенальтидаги айбини ювиб, "Барса"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 

  • 46'

    Фати ўрнига Месси майдонга тушди. 

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди. 

  • 45+'

    Танаффус. 

  • 45+'

    ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Тайм сўнгида пассив ҳаракат қилган "Барселона" жазоланди. Санабриа ҳисобни тенглаштирди. 

  • 45+'

    Биринчи таймга 3 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 42'

    "Бетис" тайм сўнгида босимни янада оширди. 

  • 39'

    Гуардадонинг зарбаси ноаниқ йўналиш олди. 

  • 37'

    Фатига сариқ карточка кўрсатилди. 

  • 35'

    "Барселона" тўпни назорат қилмоқда. 

  • 33'

    Гризманн пенальтини аниқ амалга ошира олмади. 

  • 32'

    Манди Фатини жарима майдони ичида йиқитди. Пенальти ва сариқ карточка. 

  • 29'

    "Бетис" футболчиларининг жарима зарбаси фойда келтирмади. 

  • 26'

    Гризманнинг зарбаси ноаниқ чиқди. 

  • 22'

    ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Дембеле ҳисобни очмоқда. Жарима майдони ичидан берилган зарба аниқ ва кучли чиқди. 

  • 21'

    Тельонинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси кучсиз чиқди. 

  • 19'

    "Бетис"нинг бурчак зарбаси ўхшамади. 

  • 16'

    Андалусияликлар рақибни ҳимояланишга мажбур қилмоқда. 

  • 13'

    "Бетис" сўнгги дақиқаларни тўп назорати билан ўтказмоқда. 

  • 11'

    Гризманн яна ўта хавфли зарба берди. Бу сафар ҳам ноаниқ.

  • 9'

    Фатининг зарбасини дарвозабон қайтарди.

  • 8'

    "Бетис" футболчилари бурчак тўпидан наф чиқара олишмади.

  • 7'

    Меҳмонларнинг илк ҳужуми яхши чиқди. Ҳимоячи яхши ҳаракат қилиб, тўпни майдон ташқарисига чиқаришни уддалади.

  • 5'

    Бу сафар Фати жуда хавфли зарба берди. Тўп яна устун ёнидан ўтиб кетди.

  • 4'

    Гризманн бу сафар жарима майдони ичида тўпни қабул қилиб олди ва узоқ бурчакка зарба йўллади. Тўп устун ёнгинасидан ўтиб кетди.

  • 3'

    Майдон эгалари ўйинни фаол бошлади. Ўнг қанотдан Гризманнинг юришини ҳимоячи тўхтатди.

  • 1'

    Ўйин бошланди. 

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда. 

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари. Ла Лига навбатдаги турида "Барселона" - "Бетис"ни қабул қилади. Ушбу учрашувни Абдулвосид Валихонов олиб боради. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!