"Барселона" 10 та футболчисини Ла Лигада рўйхатдан ўтказа олмади

Каталониянинг “Барселона” клуби Испания чемпионати учун футболчиларни рўйхатдан ўтказишда қийинчиликларга дуч келди, деб хабар бермоқда "La portera de Nunez".

Манбага кўра, Ла Лига бошланишига бир кун қолганда “кўк-анорранглилар” 23 нафар футболчидан ўн нафарини рўйхатдан ўтказа олмади. Булар: Гюндоган, Араухо, Алонсо, Пеня, Роберто, Ленгле, Дест, Эззалзули, Ромеу ва Мартинес.

Хави Эрнандес шогирдлари Испания чемпионатининг янги мавсумини "Хетафе"га қарши ўйин билан бошлайди. Учрашув 13 август куни бўлиб ўтади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!