“Барселона” 15 июлда Месси билан шартномасини узайтиради

 

Испаниянинг “Барселона” клуби ҳужумчиси Лионель Месси каталонияликлар билан қачон шартномасини узайтириши борасида турли гап сўзлар пайдо бўлганди. Sport.es эса аргентиналик футболчи “Барселона” билан шу кунларда янги битимни имзолаши кутилмоқда.

Манбанинг маълум қилишича, томонлар 15 июлда янги шартномага қўл қўйишади. Унга кўра Месси 2022 йилгача Каталония жамоасини ҳимоя қилади.

Хабарларга қараганда, “Барселона” президенти Хосеп Мария Бартомеунинг шахсан ўзи Мессининг отаси ва агенти Хорхе билан музокаралар олиб борган.

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)