"Барселона" 16 ёшли Фатига 5 йиллик шартнома таклиф қилмоқчи

Каталониянинг “Барселона” клуби ўзининг ёш иқтидорли ярим ҳимоячиси Анссумане Фатини таркибда сақлаб қолмоқчи.

Catalunya Radio тарқатган хабарга кўра “кўк-анор ранглилар” 16 ёшли футболчига 5 йиллик янги шартнома таклиф қилишни режалаштиришмоқда. Агар Фати ушбу келишувни имзоласа, клуб унга 700 минг евро бонус беради. Бундан ташқари, у “Барселона”нинг асосий жамоасида кўпроқ ўйин ўтказса, унинг маоши йилига 1 млн еврога кўтарилиши мумкин.

Бундан ташқари “Барселона” Анссумане Фатинининг акаси Браим Фати билан ҳам шартномани узайтирмоқчи.

Маълумот учун, Анссумане Фати жорий мавсум "Барселона"нинг асосий жамоасида Ла Лигада 3 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 1т аголли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!