Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

"Барселона" 18 ёшли вундеркинд топди

Унинг харидори кўп экан

«Эшторил» жамоасида тўп сурувчи марказий ҳимоячи Жордан Арнолин «Барселона» скаутлари диққат марказига тушди. Бу ҳақда Португалиянинг Record нашри хабар бермоқда.

Манба маълумотига кўра, каталонияликлар 18 ёшли футболчининг ўйинларини бир муддатдан буён кузатиб келмоқда. «Барселона» скаутлари яқинда Португалия чемпионати доирасида бўлиб ўтган «Эшторил» – «Порту» (0:4) учрашувини ҳам стадионда томоша қилган.

Арнолин билан фақат «Барселона» эмас, балки Англиянинг «Брайтон» ва Франциянинг «Лилль» клублари ҳам қизиқмоқда. Шу билан бирга, ҳозирча бирор жамоа «Эшторил» раҳбариятига расмий таклиф йўл этмагани қайд этилмоқда.

Жорий мавсумда Жордан Арнолин барча мусобақалар доирасида олти ўйинда майдонга тушди ва икки марта огоҳлантириш олди. Transfermarkt портали баҳосига кўра, ёш ҳимоячининг бозор қиймати 300 минг еврони ташкил этмоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ