"Барселона" 2018/19 йили рекорд миқдорда фойда қилди
"Барселона" рекорд даражада 990 млн евро фойда қилганини эълон қилди.
Харажатлар 973 млн евро, солиқларни тўлашдан кейинги фойда эса 5 млн евро бўлди. ЭБИТДАнинг кўрсаткичи бўйича 179 млн евро.
Стадиондан тушган даромад асосан, чипталар савдоси ошиши ҳисобига, 12 миллион эврога ошди.
2019/20 мавсумдаги даромадлар режаси 1,047 млрд еврони ташкил этади. Агар ушбу кўрсаткичга эришилса, "Барселона" млрд евролик даромадга эга бўлган тарихдаги биринчи спорт клубига айланади.
Фикрлар