"Барселона" 2020-йилдаги энг сўнгги ўйинида очко йўқотди, Месси эса...
Испания Ла Лигаси 16-тури доирасидаги "Барселона" - "Эйбар" учрашуви ўз ниҳоясига етди. Унда 1-1 ҳисобидаги дуранг қайд этилди.
Дастлаб, 1-таймда пенальтидан аниқ фойдалана олмаган (Брейтвейт 8) каталонияликлар 57-дақиқада гол ўтказиб юборди. Кейин эса захирадан ўйинга қўшилган Усмон Дембеле ҳисобдаги мувозанатни тиклади ва шу ҳисоб ўйин якунига қадар ўзгармади.
Шу тариқа, "Барселона" 2020-йилни дуранг натижа билан якунлаб олди. Месси Аргентина сафаридан энди қайтганлиги боис ўйин қайдномасига киритилмаган эди ва учрашувни трибунадан туриб кузатди.
- 90+4'
Учрашув якунланди! "Барселона" 2020-йилдаги сўнгги баҳсини дуранг натижа билан якунлади. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб борди. Эътиборингиз учун раҳмат!
- 90+3'
"Эйбар"да сўнгги ўзгариш амалга оширилди. Диоп ўрнига майдонга Куберо тушди.
- 90+1'
Ух қандай вазият! Тринкао жарима майдони ичида ўзининг ажойиб дриблингини намойиш этди ва дарвозага зарба йўллади, тўп дарвоза устунининг ёнгинасидан ўтиб кетди!!!
- 90+'
Ўйинга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.
- 90'
"Барселона"да энг сўнгги ўзгариш: Педри ўрнига Рикки Пуч майдонга тушди.
- 89'
Лайнсмен байроғини кўтарди, Фирпо офсайдда қолиб кетди.
- 86'
Ажойиб ҳужумни ажойиб зарба билан якунлаган Педри тепган тўп дарвоза устунига тегди!
- 84'
Ҳозиргина майдонга тушган Ресио қўпол фол намойиш этиб, сариқ карточка билан жазоланди.
- 83'
"Барселона" устози Рональд Куман ўзгаришни майдонга ташлади: Лангле ўйинни энди захира ўриндиғида ўтириб кузатади, Бускетс эса унинг ўрнига ўйинни давом эттиради.
- 82'
Меҳмонларда яна бир ўзгариш: Дамиан Кондзёр ўрнига майдонга Ресио тушди.
- 81'
"Барселона" амалга оширган бурчак зарбаси ўта кучли чиқди ва ҳеч кимга насиб этмади.
- 79'
"Эйбар" футболчиси ҳужумда фол намойиш этди. Жарима зарбаси.
- 78'
"Барселона" бурчак тўпидан унумли тарзда фойдалана олмади, ҳимоячилар омадли ва яхши ҳаракат қилишди.
- 75'
Серхио Альварес сариқ карточка билан жазоланди.
- 73'
"Эйбар" сафида ҳам 2 ўзгариш амалга оширилди: Кике Гарсия ва Эстебан Бургос ўрнига Пауло Оливейра ва Йосинори Муто ўйинга қўшилди.
- 71'
Дембеле жарима майдони ичига тўпни ҳаволатиб етказиб берди, бироқ дарвозабон Дмитрович тўпга чиқиб келишда адашмади.
- 68'
ГООООООООООООООООООООООЛЛЛ!!! "Барселона" ҳисобни тенглаштирди! Ажойиб ҳужумдан сўнг Фирпо берган пасни Дембеле дарвозага жойлаб қўйди! Ажойиб гол. 1-1!
- 67'
"Барселона" яна икки ўзгаришни амалга оширди: Пьянич ўрнига Коутиньо, Гризманн ўрнига Тринкао ўйинга қўшилди.
- 66'
"Эйбар" бурчак тўпидан яхши натижа чиқара олмади.
- 65'
"Эйбар" футболчисининг берган зарбаси Араухога тегиб майдонни тарк этди. Бурчак тўпи ижро этилади.
- 64'
Антуан Гризманнинг жарима майдони ичига амалга оширган кросси аниқ чиқмади. Қарши ҳужум.
- 61'
Дарвозага йўлланган аниқ зарбалар статистикаси: 4-3!
- 59'
"Барселона" ҳимояда кўп хато қилиб юбормоқда. Бундан жамоа бош мураббийи Рональд Куман асабийлашиб, шогирдларига бақирмоқда.
- 57'
ГООООООООООООООООООООООООЛЛЛ!!! "Эйбар" ҳисобни очмоқда! 1-таймда яққол имкониятлардан фойдалана олмаган "Барса" учун жазо бу! Гол муаллифи Кике Гарсия.
- 54'
"Эйбар" каталонияликлар жарима майдони яқинида тўпни назорат қилишда давом этмоқда.
- 53'
Араухо меҳмонлар футболчиси Кикени қўли билани тўсиб йиқитиб юборди, ҳакам жарима зарбаси белгилади. Хавфли вазият юзага келиши мумкин.
- 50'
Миралим Пьянич яхши ҳужумни яхши ҳужум билан якунлаб қўйди - тўп устунга тегиб майдонни тарк этди. "Эйбар" дарвозабони тўпни ўйинга киритади.
- 49'
Усмон Дембеле жарима майдони ташқарисидан туриб дарвозага кучли зарба берди, тўп дарвоза устунининг бироз ёнгинасидан ўтиб кетди.
- 47'
Мартин Брейтвейт яна бир бор офсайдда қолиб кетди.
- 46'
Рональд Куман ўз ресурсларини тайм бошиданоқ ишга сола бошлади: Сержиньо Дест ўрнига Усмон Дембеле ўйинга қўшилди.
- 46'
2-тайм бошланди!
- 45'
Футболчилар майдонга қайтишмоқда. Биз ҳам қайтамиз.
- 45+4'
1-тайм якунланди. Ҳозирча ҳисоб очилмади. Танаффус.
- 45+2'
Меҳмонлар навбатдаги бурчак зарбасидан ҳам унумли фойдалана олмади.
- 45+1'
"Эйбар" бурчак тўпи тепди. Папе Диоп бурчакдан келган узатмани боши билан дарвозага йўналтирди, бироқ ҳимоячилар яна тўпни ташқарига чиқариб юборди.
- 45+'
1-таймга 4 дақиқа вақт қўшиб берилди.
- 44'
Хуниор Фирпо рақиб футболчиси билан бошини уруштириб олди, ҳакам қоидабузарлик қайд этди.
- 43'
Антуан Гризманн тўпни бурчакда қабул қилиб олди ва узатма амалга оширди, бироқ тўп юқорилаб кетди. Омад унга етишмади.
- 41'
Ўйин аввалида пенальти ишлаб олган Рональд Араухо қўпол ўйин намойиш этди, бош ҳакам буни қайд этди ва жарима зарбаси белгилади.
- 39'
Мартин Брейтвейт офсайдда қолиб кетди.
- 37'
Такаши Инуи жарима майдони ичига ажойиб тарзда ёриб кирди ва зарба берди, бироқ ҳакам ҳужумда фол бўлди, деб ҳисоблади ва ўйинни тўхтатди.
- 36'
"Эйбар" бурчак тўпидан унумли фойдалана олмади, "Барса" ҳимоячилари омадли ўйнади. Қарши ҳужум кўришимиз мумкин.
- 35'
"Эйбар" футболчиси Дамиан Кондзёр жарима майдони ичига тўпни узоқдан етказиб берди, бироқ Тер Штеген тўпга чиқиб келиб, вазиятни бартараф этди.
- 34'
"Барселона"да Миралим Пьяничнинг бурчак зарбасидан кейин голли вазият юзага келди. Бироқ якун муваффақиятсиз: дарвозабон яхши ўйнади.
- 33'
Сержиньо Дест қанотдан тўпни жарима майдони ичига ажойиб тарзда етказиб берди, ҳимоячилардан бири эса сўнгги сонияларда хавфни бартараф этди! Гол бўлиши мумкин эди.
- 32'
"Эйбар" футболчиларидан бири рақибини чалиб йиқитди. "Барселона" фойдасига жарима зарбаси.
- 31'
Ҳозирча, бурчак тўплари статистикаси: 2-3.
- 29'
"Барса" қисқа паслари билан тўпни назорат қилмоқда. "Тики-така" яхши иш бермоқда.
- 27'
Гол бекор қилинди. Брейтвейт офсайдда қолиб кетган экан.
- 26'
Бош ҳакам ВАРга мурожаат қилади! Гол офсайд сабабли бекор қилиниши ҳам мумкин!
- 25'
ГОООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Брейтвейт хатосини тўғирлади! Ажойиб пасни қабул қилиб олгач, бирга-бир вазиятга чиқиб кетган Мартин дарвозага зарба йўллади ва ҳисобни очди! 1-0!
- 22'
Миралим Пьянич бурчакдан тўпни жарима майдони ичига етказиб берди, бироқ зарба берадиган шерик топилмади.
- 20'
Антуан Гризман жарима майдони ташқарисидан туриб дарвозага зарба йўллади, зарба ҳимоячилардан бирига тегиб майдонни тарк этди.
- 18'
Такаши Инуи қанотдан тўпни жарима майдони ичига етказиб берди, бироқ ҳимоя чизиғи ўз сўзини айтди. "Барселона" тўп билан.
- 16'
Яна бурчак тўпи. "Эйбар" тўпни бурчакдан ўйинга киритади. Яна муваффақиятсиз.
- 15'
"Эйбар" яна бир бурчак зарбасидан яхши фойдалана олмади, қарши ҳужум бўлтшт керак эди, бироқ марказ яхши ишлади.
- 13'
"Эйбар" бурчак тўпидан кейин хавфли вазият содир эта олмади, тўп ҳимоячилар томонидан узоқлаштирилди.
- 11'
Фирпо қўпол ўйнади, бош ҳакам эса жарима зарбаси белгилади.
- 9'
"Барселона" тўпни назорат қилмоқда.
- 8'
Ух қандай имконият эдия! Мартин Брейтвейт пенальтидан фойдалана олмади! Унинг дарвозага берган зарбасига аниқлик етишмади, устуннинг ёнгинасидан ўтиб кетди!
- 7'
ВАРга мурожаат қилган ҳакам бу вазиятда қоидабузарлик бор деб ҳисоблади ва пенальти белгилади! "Барселона"да ўйин аввалидаёқ гол уриш учун ажойиб имконият!
- 6'
Бош ҳакам ВАРга мурожаат қилишга қарор қилди!
- 5'
Миралим Пьянич бурчак тўпини амалга оширди, жарима майдони ичида палапартиш вазият юзага келиб, бир футболчи йиқилиб тушди. Футболчи тиббий ёрдам олмоқда.
- 4'
Хуниор Фирпо қанотда амалга оширган ажойиб ҳаракатлари эвазига тўпни марказга етказиб берди, жамоа эса бурчак тўпи ишлаб олди.
- 2'
"Барселона" тўпни назорат қилиш билан ўйинни бошлади: қисқа паслар билан позицион ҳужум ташкил қилинмоқда, тўп майдон марказида туриб қолмоқда.
- 1'
Учрашув бошланди!
- 0'
Футболчилар "Камп Ноу" стадионига чиқиб келишмоқда. Ўйин бошланиш арафасида.
- 0'
Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Испания Ла Лигаси 16-туридан ўрин олган "Барселона" - "Эйбар" бахси бошланиш арафасида. Учрашувни сиз билан Абдулла Маннонов кузатиб боради.
Фикрлар