
"Барселона" 2021 йилгача мавсумдаги даромадини 1 млрд еврога етказмоқчи
“Барселона” клуби президенти Жозеп Бартомеу жамоанинг молиявий кўрсатгичларини янада яхшилаш ниятида эканлигини айтиб ўтди.
“2021 йилгача бир мавсумдаги даромадимиз миқдорини 1 млрд еврога қадар оширмоқчимиз ва ўйлайманки бу жамоамиз учун ажойиб янгилик бўлади. Бу футбол саноати йилдан-йилга ривожланиб бораётганидан далолат ва ўйлайманки мухлисларимиз ҳам бундан мамнун бўлишади”, - дейди Бартомеу.
Каталония клуби президенти шунингдек жамоанинг бу йилги даромади 900 млн еврони ташкил этиши кутилаётгани ҳақида ҳам айтиб ўтди. Таъкидлаш лозимки, бу ўтган мавсумдагидан 20% га кўп демакдир.
Фикрлар