"Барселона" 50 миллион еврога ҳужумчи сотиб олмоқчи

CHERY AUTO

"Барселона" "Фиорентина" ҳужумчиси Мойзе Кинни ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Tecno

"Calciomercato" нашри берган маълумотга кўра, Мойзенинг агентлари трансфер масаласида Каталония клуби билан учрашув ўтказган. Италия клуби футболчи учун 50 миллион евро талаб қилмоқда.

Форварднинг ҳозирда "Трансфермаркт" порталидаги нархи 50 миллион еврони ташкил этади. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзида якунига етади.

Эслатиб ўтамиз, Кин жорий мавсум "Фиорентина" сафида 16 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол ва 3 та голли узатмани ўз номига ёздириб қўйган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!