"Барселона" А Сериядан ҳимоячи сотиб олиши мумкин

  • 4 октября, 2022, 17:35
  • Makhmudov Jamshidbek
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Каталониянинг "Барселона" клуби ҳимоянинг чап қанотини кучайтириш учун номзодлар қидира бошлади. "Goal.com" нашри хабарига кўра, "кўк-анорранглилар" Италия чемпионатидан фулбэк сотиб олишни мўлжалламоқда.

Tecno

Каталония клуби "Торино"нинг ивуарлик ҳимоячиси Уилфрид Синго номзоднини кўриб чиқмоқда. "Transfermarkt" нашри 21 ёшли африкалик футболчининг нархини 15 миллион еврога баҳоламоқда. Унинг "буқалар" билан шартномаси 2023 йилнинг ўртасига қадар амал қилади.

Маълумот ўрнида, жорий мавсумда Уилфрид туринликлар сафида еттита учрашувда қатнашиб, битта голли узатмани амалга оширди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию