"Барселона" афсоналарининг Марказий Осиё юлдузларига қарши ўйин учун қайдномасида биз кутган номлар йўқ! (Фото)
30 август куни Қирғиз Республикасининг Жалолобод шаҳрида “Барселона” академияси филиалининг очилиш маросими бўлиб ўтиши борасида хабар бергандик.
Ушбу очилиш маросимида “Барселона” клубининг собиқ вакиллари, Марказий Осиё терма жамоаси жумладан, Қирғиз Республикаси, Ўзбекистон ва Туркманистон футбол фахрийларига қарши ўртоқлик ўйини ўтказади. Учрашув 20:00да бошланади.
Бир неча кун аввал беллашувда иштирок этадиган икки жамоа таркиби маълум қилинганди. Унда Ўзбекистон номидан Миржалол Қосимов ўйнаши, Равшан Эрматов ва Абдуҳамидулло Расулов ҳакамлик қилиши белгиланганди.
Шунингдек, каталонияликлар сафида Карлес Пуйоль, Ривалдо ва Роналдиньо каби юлдузлар бор эди. Аммо "Барселона" расмий сайтида чоп этилган рўйхатда номи тилга олинган 3 футболчи йўқ.
Фикрлар