"Барселона" афсонаси жамоага қайтишга рози бўлди

"Барселона"нинг собиқ дарвозабони Виктор Вальдес Каталония клубига қайтишга розилик билдирди. Бу ҳақда Sport.es нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбага кўра, 39 ёшли собиқ посбон "кўк-анор ранглилар"нинг академиясида дарвозабонлар мураббийи сифатида фаолият олиб боради.

Вальдесни кўндириш “Барса” президенти Жоан Лапортага осон бўлмади. Чунки у бош мураббий сифатида ишлашни режалаштираётган эди.

Вальдес "Барселона" тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2002-2014 йилларда ушбу жамоа шарафини ҳимоя қилган. 2019 йилда каталонияликларнинг ёшлар жамоасига устозлик қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!