“Барселона” афсонаси клубга қайтди

“Барселона” тарихидаги энг зўр дарвозабонлардан бири Виктор Вальдес клубга қайтиб, мураббий сифатида фаолият юритишга қарор қилди.

Энди у клуб академиясида ёш дарвозабонларни тарбиялаш билан шуғулланади. Испаниялик дарвозабон аввал ҳам клубда ишлаган. 2019 йили Вальдес “Барселона”нинг 19 ёшгача бўлган футболчилардан иборат жамоасини бошқарган ва уч ой ишлаб, клубдан кетиб қолган эди. Унинг бундай қилишига Патрик Клюйверт билан чиқиша олмагани сабаб бўлган.

Виктор Вальдес 2002-2014 йиллар давомида “Барселона” дарвозасини қўриқлаган. У Каталония клуби тарихида энг кўп учрашув ўтказган посбон ҳисобланади. Вальдес “Барселона”дан ташқари “Манчестер Юнайтед”, “Стандарт”, “Мидлсбро” жамоалари таркибида ҳам майдонга тушган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар