"Барселона" аргентиналик ярим ҳимоячи билан келишиб олди
Ёзги трансферлар ойнаси очилиш арафасида. "Барселона"нинг эса режалари аниқ, клуб битта таянч ярим ҳимоячи билан шартнома имзолаш ниятида эди.
Фабрицио Романо хабар беришича, айни пайтда "Реал Бетис"да тўп тепаётган Гидо Родригес каталонияликлар билан 2+1 кўринишида битим тузишга яқин. Томонлар оғзаки келишувга эришиб бўлган. У ёзда эркин агент сифатида клуб таркибига келиб қўшилишга тайёр.
30 ёшли аргентиналик футболчи 2020 Ла Лигага кўчиб келган. Амалдаги жаҳон чемпиони бу мавсум "Реал Бетис" таркибида 27 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та голда иштирок этди.
Бу трансфер Ориол Ромеунинг "Барса"ни тарк этишини англатади. У собиқ жамоаси "Жирона"га қайтиши мумкин.
Фикрлар