“Барселона” ашаддий рақиб – “Реал”даги воқеаларга муносабат билдирди

CHERY AUTO

Испания Суперкубоги финалида “Реал” футболчилари “Барселона”га 2:3 ҳисобида ютқазганидан кейин “Қироллик клуби”да жиддий ўзгариш бўлди. Мадрид клуби раҳбарияти бош мураббий Хаби Алонсо билан хайрлашди.

Tecno

“Реал”да юз берган ўзгариш “Барселона”ни ҳам бефарқ қолдирмади. Каталонияликлар спорт директори Деку Хаби Алонсонинг ишдан олингани ва унинг ўрнига тайинланган Альваро Арбелоа ҳақида фикр билдирди.

- Хаби Алонсонинг ишдан олингани мени бироз ҳайрон қолдирди. Чунки у жамоада жуда қисқа вақт ишлаган эди.

Арбелоа эса, яхши мураббийми ёки йўқ, буни билмайман, - деди Деку.

Таъкидлаш жоизки, Хаби Алонсо ўтган ёз “Байер”дан “Реал”га кўчиб ўтганди. Унинг “Қироллик клуби”даги қисқа фаолияти совринсиз тугади.

Арбелоа эса, шу пайтгача “Реал” академияси ҳисобланган “Кастилья” жамоасини ўтган ёздан бери бошқариб келаётган эди. Унинг шогирдлари жорий мавсумда 19 та ўйин ўтказиб, 10 та ғалаба, 8 та мағлубият ва 1 та дуранг қайд этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!