"Барселона": "Биз учун ҳар доим энг зўри бўлиб қоласан"
"Барселона" Лионель Мессининг жаҳон чемпионати кубоги билан тушган суратини жойлади.
"Кўк-анорранглилар" Лео кубокни ўпаётган суратни жойлаб: "Биз учун ҳар доим энг зўри бўлиб қоласан", - дея изоҳ қолдирди Каталония клуби ўз инстаграм саҳифасида.
Кеча Аргентина терма жамоаси жаҳон чемпионатида ғолиб чиқди. Лионель Скалони жамоаси ЖЧ-2022 финалида Францияни мағлуб этди. (3:3, 4:2) Лео ўзининг 42-трофейсини ютди.
Фикрлар