"Барселона" "бомба" трансферга яқин

"Бавария" клуби голеадори Роберт Левандовски ёзги трансферлар ойнасида жамоасини ўзгартириши мумкин. 

Маълум бўлишича, Мюнхен клуби яхши таклиф келиб тушса, ўз юлдузи билан хайрлашишга рози. Айни вақтда польшалик футболчига "Барса" жиддий қизиқиш билдирмоқда. 

"Bild" нашри тарқатган хабарга кўра, немис жамоаси Робертни 35 миллион евро эвазига Каталония жамоасига қўйиб юборишга тайёр. Шу жумладан, "кўк-анорранглилар"ни ҳам бу миқдор қониқтиради. 

Маълумот учун, Левандовски жорий мавсум Бундеслига доирасида 33 та ўйин ўтказиб, 34 та гол уришга муваффақ бўлди. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!