“Барселона”: Боримиз шу, узр сўрамаймиз!
Европа Чемпионлар лигасининг биринчи турида ўз уйида “Бавария”дан 0:3 ҳисобида қақшатқич мағлубиятга учраган “Барселона” сардори Жерар Пике ўйин ва мухлисларнинг Серхи Робертога муносабати ҳақида гапирди.
- Серхи Робертога ҳуштак чалишгани менга тегиб кетди. Мен одамларга у ярим ҳимоячи эканини, ҳужумкор футболчи позициясида ўзини қурбон қилиб ўйнаганини эслатиб қўймоқчиман. Одамлар ўз фикрини билдириши мумкин, лекин ҳуштакбозлик ёрдам бермайди.
Уйдаги натижа жуда оғир. Биз биринчи бўлимда тенгма-тенг курашдик. Таркибимизда 18 ёши футболчилар бор. Ансу Фати ва Серхио Агуэро кучайишимизга ёрдам беради. Айни пайтда биз Чемпионлар лигаси фаворитлари қаторида эмасмиз.Боримиз шу ва ҳеч кимдан узр сўрамайман. Ҳаммасини мавсум охирида кўрасизлар, - деди Жерар Пике.
Фикрлар