"Барселона" "Боруссия" футболчисига қизиқиш билдирмоқда

"Барселона" Бундеслидан футболчи сотиб олмоқчи.

Дортмунднинг "Боруссия" клубида Бундеслигада тўп тепаётган бельгиялик ҳимоячи Тома Менье фаолиятини Испания чемпионатида давом эттириши мумкин. Футболчининг хизматларига "Барселона" қизиқиш билдирмоқда.

 Аввалроқ "кўк-анорранглилар" 31 ёшли футболчига сотиб олишга уриниб кўрган эди, бироқ келишув амалга ошмаганди. Унинг "асаларилар" билан тузган меҳнат шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар амал қилади.

Менье жорий мавсумда Бундеслигада 10 та ўйинда майдонга тушди. "Transfermarkt" портали Томани 6,5 миллион еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!