"Барселона" бу мавсум нечта гол урганини биласизми?

TIGGO 2 PRO

"Барселона" 2024/25 йилги мавсумдаги навбатдаги йирик ғалабасини қўлга киритди. 

Флик шогирдлари Ла Лиганинг 26-турида "Реал Сосьедад"ни 4:0 ҳисобида мағлуб этди. Бу каталонияликларнинг мавсумдаги 18-йирик ғалабаси бўлди. Мавсумнинг 40 та учрашувида "кўк-анорранглилар" 124 та гол уришди. 

Каталония гранди айни вақтда Ла Лига турнир жадвалида пешқадам бўлиб турибди. Улар "Атлетико"дан 1 очко, "Реал"дан эса 3 очко олдинда бормоқда. 

"Барса" кейинги учрашувини 5 мартдан 6 мартга ўтар кечаси "Бенфика"га қарши ўтказади. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!