"Барселона" бу трансферни амалга оширмайдими?

Кеча сайтимизда "Ювентус" клуби ҳимоячиси Маттейс де Лигтни «Барселона» ўз сафига қўшиб олишни истаётгани борасида хабар чоп этилганди.

Спорт журналисти Николо Скира твиттердаги саҳифасида "Барселона" ҳозирча ҳимоячини сотиб олиш учун ҳеч қандай ҳаракатни амалга оширмади. Каталонияликлар Маттейс де Лигтнинг агенти Мино Райола билан трансферни муҳокама ҳам қилишмаган.

"Барселона" вакиллари "Ювентус"нинг Артуро Видалга қизиқишини инобатга олиб, ўз таркибларига голландияликни қўшиб олишни режалаштиришганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!