"Барселона" бугун муҳим хабарни эълон қилади
"Барселона" бош мураббийи Рональд Куман катта эҳтимол билан келаси мавсумда ҳам жамоадаги фаолиятини давом эттириши мумкин.
Эртага “Барселона” голландиялик мутахассиснинг қолиши ҳақида эълон қилиши кутилмоқда. Бу ҳақда ccma.cat нашри хабар тарқатди.
Юқоридаги манбага кўра, яқинда клуб раҳбарияти Куман билан учрашув ўтказган. Аниқроғи, "Барса" президенти Жоан Лапорта Куманни ишдан бўшатмасликка ҳаракат қилмоқда.
Олдинроқ клуб 58 ёшли мутахассис билан амалдаги шартномани унинг маошини пасайтириб, бонусни ошириш мақсадида ўзгартириши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.
Рональд Куман 2020 йилнинг ёзидан буён “Барселона”ни бошқариб келмоқда. Унинг бошқарувидаги жамоа Ла Лига ва Чемпионлар лигасида муваффақиятсизликка учради, аммо Испания кубогини қўлга киритди.
Фикрлар