"Барселона" Бундеслига тўпурарлиги учун курашётган футболчини сотиб олмоқчи

"Барселона" анчадан бери ҳужум чизиғини кучайтириш борасида ҳаракатлар олиб бормоқда. Клуб "Айнтрахт" футболчиси Андрей Силвани нишонга олган.

"Marca"нинг "Bild" нашри маълумотларига таянган ҳолда маълум қилишича, шахсан жамоа бош мураббийи Рональд Куманнинг ўзи уни Каталонияга олиб келмоқчи. Нидерландиялик мутахассиснинг раҳбариятдан асосий талаби Мемфис Депай. Бироқ агар Депай трансфери ҳал бўлмаса, Силва варианти амалга оширилади.

Аммо ушбу келишув португалиялик футболчининг юқори нархи туфайли ўз якунига етмай қолиши мумкин. "Transfermarkt" нашри 25 ёшли футболчини 37 млн еврога баҳоламоқда. Силва жорий мавсумда 26 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобида 22 гол ва 7 ассистни ёздириб қўйишга муваффақ бўлган.

Аввалроқ, португалиялик ҳужумчига "Манчестер Юнайтед" ҳамда "Атлетико"дан қизиқиш борлиги ҳақида хабар берилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!