"Барселона" Бускетсга ультиматум қўйди

Серхио Бускетс "Барселона" билан ёзда якунланадиган шартномасини узайтириш ҳақида ўйламоқда.

"Relevo" нашри хабарига кўра, агар ярим ҳимоячи шартномани узайтиришга рози бўлса, ҳозиргидан уч баравар кам маош олишига тўғри келади. Бускетс айни дамда бир мавсумда 30 миллион евродан ортиқ маош олади ва клуб маоши бўйича Френки де Йонгдан кейин иккинчи ўринда. 34 ёшли футболчида MLS ва Саудия Арабистони чемпионатидан таклифлар бор. 

Эслатиб ўтамиз, "кўк-анорранглилар" сардори жорий мавсумда Испания чемпионатида 20 баҳсда иштирок этиб, иккита голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!