Ads

Испаниянинг “Барселона” жамоаси бош мураббийи Эрнесте Вальверде Гампер кубоги учун кечган “Шапекоэнсе”га қарши баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Бу бизнинг расмий соврин учун чиқадиган ўйин олдидан ўтказилган сўнгги ўйин бўлди. Биз унга яхши кайфиятда ғолиб бўлиш истаги билан етиб келдик. Умуман мен бугунги ўйинимиздан қониқдим.

Барча биздан натижа кутади. Ваҳоланки, биз мавсум олдидан ўтказилган ўртоқлик ўйинларини Суперкубок ўйинига тайёр бўлиш учун ўтказдик”, – деб айтиб ўтди Вальверде.

Маълумот учун Испания Суперкубоги учун ўйин 13 август санасида бўлиб ўтади.