"Барселона" де Йонгга ўринбосар топиб қўйди
"Эвертон" ярим ҳимоячиси Амаду Онана Испания чемпионатига кўчиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда "Todofichajes" нашри хабар бермоқда.
Манбанинг ёзишича, Каталониянинг “Барселона” жамоаси 22 ёшли ҳимоячининг трансферига қизиқиш билдирмоқда. "Кўк-анорранглилар" Амадуни Френки де Йонгнгга ўринбосар сифатида кўрмоқда. Нидерландиялик футболчи келаси ёзда “Барселона”ни тарк этиши кутилмоқда.
Онананинг трансфер нархи 50 миллион еврога баҳоланмоқда. Бельгиялик хавбекнинг инглиз клуби билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг июнь ойи охирида якунланади.
Фикрлар