"Барселона" Дембеле учун нархни яна оширди

Каталониянинг “Барселона” клуби “Борусия”Д ҳужумчиси Усмон Дембелени қўлга киритишга яна бир бор уриниб кўрмоқчи.

RAC 1 нашри тарқатган хабарга кўра “кўк-анор ранглилар” бу сафар 20 ёшли футболчи учун 140 млн евро товон пули таклиф қилишмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Барселона” Дембеле учун 130 млн евро (90+40) таклиф қилган эди. Бироқ, якунда улар бу борада дортмундликлардан рад жавобини олишган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!