"Барселона" Дембелега ўринбосар топди

"Барселона" аллақачон қанот ҳужумчиси Усмон Дембеле ўрнига футболчи топиш устида ишламоқда.

Франциялик футболчи тез орада футболчининг шартномасида кўрсатилган 50 миллион евролик товон пулини фаоллаштирган ПСЖга ўтиши мумкин. Агар Дембеленинг трансфери амалга ошса, "Барселона" "Манчестер Сити"дан Бернарду Силвани қўлга киритиш учун қўлидан келган барча ишни қилади, дея хабар бермоқда "Relevo". Айнан 28 ёшли португалиялик мураббий Хави Эрнандес учун ўнг қанот ҳужумдаги идеал вариант ҳисобланади.

"Трансфермаркт" экспертлари Бернарду Силванинг нархини 80 миллион еврога баҳоламоқда. Баъзи маълумотларга кўра, футболчининг ўзи "Барселона"га ўтмоқчи, аммо "Манчестер Сити" уни сотмоқчи эмас.


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!