"Барселона" директорлари Хавидан нимани илтимос қилмоқда?

"Барселона" президенти Жоан Лапорта бош мураббий Рональд Куман қайси ҳолатда жамоада олиб қолинишини маълум қилди.

Голландиялик мутахассис ўз лавозимида қолиши учун “кўк-анор ранглилар” бу мавсум “олтин дубль” қайд этишлари керак. “Барса” вазифанинг биринчи қисмини бажарди ва кубокда ғалаба қозонди. Бироқ, кеча “Гранада”га (1:2) қарши ўйинда учралган кутилмаган мағлубият жамоанинг Ла Лигадаги ишларини бироз қийинлаштирди.

Юқоридаги манбага кўра, “Барселона” директорлар кенгаши аъзолари “Ал-Садд”да фаолият юритаётган Хави билан боғланишган ва ундан Қатар клуби билан шартномани узайтиришга шошилмасликни сўраган.

"Барселона"да  Юлиан Нагельсманн номзоди ҳам бор эди. Аммо 33 ёшли германиялик мутахассис "Бавария"ни танлади.

“Барса” 33 турдан сўнг Ла Лига мусобақа жадвалида “Атлетико” (73) ва “Реал”дан (71) сўнг 3-ўринни эгаллаб турибди. Каталонияликлар ҳисобида 71 очко бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!