“Барселона”: Энди бу юлдузни ҳам қўлдан чиқармайлик

“Барселона” мутасаддилари ҳужумкор футболчи Усмон Дембелега янги шартнома тайёрламоқда.

Манбаларнинг далолат қилишича, клуб президенти Жоан Лапортининг шахсан ўзи франциялик футболчининг агентлари билан музокара олиб бормоқда.

Каталонияликлар шартномаси ёзда якунланадиган Дембелега ҳамкорликни яна бир йилга узайтиришни таклиф қиляпти. Агар клуб уни янги  битимга кўндира олмаса, қимматбағо ўйинчи эркин агент сифатида жамоани бепул тарк этади.

“Барселона” 2017 йилда Дембеленинг трансфери учун Дортмунднинг “Боруссия”сига 135 миллион евро тўлаган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!