“Барселона” етакчиси 6 ойдан сўнг қайтишга яқин

“Барселона” ярим ҳимоячиси Френки де Йонг узоқ вақтдан сўнг машғулотларга қайтишга яқин.

27 ёшли нидерландиялик 21-апрел куни “Реал”га қарши жароҳат олган эди. Френкининг қайтиши баъзи сабабларга кўра чўзилган эди. Бироқ, хавбек тўлиқ тикланишга яқин турибди.

“Мундо Депортиво”  хабар беришича, “кўк-анорранглилар” бош мураббийи Ханс-Дитер Флик де Йонгни Чемпионлар лигаси доирасидаги “Янг Бойс”га билан учрашувда ёки “Алавес” қарши майдонга туширмоқчи.

Бугун католонияликлар Тошкент вақти билан 21:30 да “Виляреал”га меҳмонда ўйнашади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!