"Барселона" етакчиси жамоанинг навбатдаги учрашувини ўтказиб юборади

  • 14 октябрь, 18:34
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Вингер Рафиньянинг "Барселона"нинг "Жирона"га қарши навбатдаги ўйинида (18 октябрь) иштирок этиши даргумон. Бу ҳақда Испаниянинг Спорт нашри хабар бермоқда. Рафинья ҳозирда спорт зали машғулотлари орқали жароҳатидан тикланишда давом этмоқда.

Tecno

2025/2026-йилги мавсумда Рафинья еттита ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига учта гол ва иккита голли узатмани ёздириб қўйди.

Бразилиялик футболчининг сафга қайтишини кейинги ҳафтада кутиш мумкин. Ханс-Дитер Флик жамоасини Чемпионлар лигасида "Олимпиакос"га қарши (21 октябр) ва Ла Лигада "Реал"га қарши (26 октябр) иккита ўйин кутмоқда.

Айни дамда, "Барселона" Испания чемпионати жадвалида иккинчи ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!