“Барселона” Фатини энг қиммат ўйинчига айлантиради

“Барселона” ёш ярим ҳимоячи Ансу Фати билан янги шартнома имзолаб, унинг маоши ва трансфер суммасини сезиларли даражада оширмоқчи.

Гарчи каталонияликлар ўтган йилнинг декабрь ойида 17 ёшли футболчи билан шартномани янгилаган бўлса-да, унда белгиланган бадал пулини тўлайдиган жамоалар пайдо бўлгани учун битимни янгилашга қарор қилди.

Энди Фати “Барселона” асосий таркибининг муқим ўйинчисига айланади ва унинг трансфер суммаси 300 миллион еврони ташкил қилади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)