"Барселона" Филипе Луисни сотиб олиш фикридан қайтди
“Атлетико” Мадрид билан шартномаси якунланган ҳимоячи Филипе Луис "Барселона"га ўтмайдиган бўлди. Бу ҳақда El Mundo Deportivo нашри хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбаага кўра каталонияликлар бразилиялик футболчига уни сотиб олмоқчи эмасликлари ҳақида маълум қилишган. Уларнинг бундай қарорга келишига Луиснинг ёши катталиги сабаб бўлган. Таъкидлаш керакки, у августда 34 ёшга киради.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Барселона” раҳбарияти Филипе Луисни жамоанинг чап қанот ҳимоячиси Жорди Альбага ўриндош сифатида кўришаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бироқ, “кўк-анор ранглилар” якунда нисбатан ёшроқ футболчини сотиб олишга қарор қилишган.
Қайд этиш лозимки, Филипе Луисга ҳозирда “Лион” ҳамда “Фламенго” клубларидан қизиқишлар бор.
Фикрлар