"Барселона" Фирпо ўрнига 17 ёшли тарбияланувчисини олмоқчи

"Барселона" раҳбарияти яқинлашиб келаётган қишки трансферлар даврида ҳимоячи Хуниор Фирпо билан хайрлашмоқчи.

Sport.es нашри тарқатган хабарга кўра, Фирпонинг ўрнини клубнинг 17 ёшли тарбияланувчиси Алехандро Бальде эгаллайди. Мутахассислар унинг имкониятларини юқори баҳоламоқда ва асосий таркиб учун кураша олишига ишонмоқда. Бальдега "Ливерпуль" ва "Челси" клубларидан ҳам қизиқишлар мавжуд.

Фирпо “Барселона” сафига 2019 йилда келиб қўшилган эди. У ўтган давр мобайнида 25 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол ҳамда 1 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!