"Барселона" Флик билан келишиб олди

CHERY AUTO

Ханс- Дитер Флик "Барселона" билан шартномасини яна бир мавсумга узайтиради. Бу  ҳақда "Marca" нашри маълум қилди.

Манбанинг хабар беришича, томонлар аллақачон ҳамкорликни узайтириш бўйича келишиб олган. Клуб ва бош мураббий сўнгги кунларда музокара олиб борди. Бироқ, улар шартнома узайтирилиши фақат мавсум якунидан сўнг кучга киришига келишиб олдилар.

Ҳал қилувчи фикр шундан иборат бўлдики, ҳозирда жамоанинг требл ютиш имконияти мавжуд бўлгани учун, уларга ҳеч қандай чалғитувчи омиллар керак эмас. Барча эътибор яқин кунларда жамоанинг Ла Лигадаги ўйинлари, Испания Кубоги финали ва Чемпионлар Лигаси ярим финалига қаратилиши лозим.

Бундан ташқари, мураббийнинг ўзи аввалроқ узоқ муддатли шартномалар тузишдан кўра, шартномаларни йилма-йил узайтиришни маъқул кўришини айтган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!