“Барселона” форвардига АПЛ жамоасидан таклиф тушмоқда
Ads

Каталониянинг "Барселона" клуби форварди Пако Алькасер фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин.

Sportsmole тарқатган хабарга кўра испаниялик футболчини "Саутгемптон" клуби ўз сафига қўшиб олмоқчи. Маълумотларга қараганда  Алькасерни шахсан жамоа бош мураббийи Марк Хьюз жамоасида кўришни истамоқда.

Эслатиб ўтиш лозимки, Алькасер ёзда “Барселона” сотишни режалаштирган футболчилар рўйхатидан жой олган.