"Барселона" Франциядаги тўпурарни нишонга олди

CHERY AUTO

"Барселона" бош мураббийи Ҳанс-Дитер Флик таркибида "Марсель" ҳужумчиси Мэйсон Гринвудни кўришни истамоқда.

Tecno

"ТЕАМtalk" нашри берган хабарга кўра, форварднинг ўзи ҳам фаолиятини Каталония клубида давом эттириш истагида. Маълум бўлишича, "Барселона" вакиллари аллақачон футболчининг агентлари билан музокаралар олиб боришмоқда ва шартнома шартларини муҳокама қилишга киришган.

24 ёшли футболчининг айни вақтда трансфер бозоридаги нархи 50 миллион еврога баҳоланмоқда.

Маълумот учун, Гринвуд жорий мавсум "Марсель" сафида 21 та учрашувда майдонга тушиб, 14 та гол киритди ва 4 та голли узатма амалга оширган. Ҳужумчи ҳозирда 11 та гол билан Лига 1 тўпурарлар жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!