
"Барселона" футболчилар ҳақидаги бир маълумотни яширишни бошлади
"Барселона" раҳбарияти трансферлар ва шартномаларни узайтириш ҳақида хабар беришга бўлган ёндашувни ўзгартиришга қарор қилди. Бу ҳақда "Mundo Deportivo" нашри маълум қилди.
Манбага кўра, клуб бундан буён футболчиларнинг шартномаларидаги товон пули миқдорларини ошкор этмайди. Бу усул аллақачон Роналд Араухо ва Жерар Мартин билан шартномаларни узайтиришда қўлланилди.
Клубнинг фикрича, бу маълумотни бозор билан баҳам кўришга ҳожат йўқ ва манфаатдор томонлар тўғридан-тўғри мурожаат қилишлари мумкин. Бироқ, бу маълумотлар бошқа жамоалар қизиқиш билдирган ўйинчиларнинг вакиллари орқали ошкор бўлиши мумкин.
Фикрлар