"Барселона" футболчилари ЕЧЛни қандай ютиш мумкинлигини билади

"Барселона" ҳали ҳам ПСЖдаги собиқ ҳужумчиси Неймарни ортга қайтаришдан умидини узмаяпти. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбанинг ёзишича, "Барса" футболчилари 29 ёшли бразилиялик футболчининг қайтишини орзу қилмоқда. Улар Неймар билан “Барселона” бемалол Чемпионлар лигаси ғолиблиги учун кураша олади, деб ҳисобламоқда.

Аммо тасдиқланмаган хабарларга қараганда, Неймар парижликлар билан амалдаги шартномасини 2026 йилга қадар узайтиришга келишиб олган. Унинг амалдаги келишуви 2022 йилда ўз ниҳоясига етади ва бу каталонияликларга уни ортга қайтариш умидини бериши мумкин.

“Барселона” Неймарни 2017 йил 222 млн евро эвазига ПСЖга сотиб юборган эди. Бу айни дамгача дунё футболи тарихидаги энг қиммат трансфер сифатида қолмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!