"Барселона" футболчиларидан норози
"Барселона" бошқа клубларда ижара асосида ўйнаётган футболчиларини яхши ўйин кўрсата олмаётганидан норози. Бу ҳақда "Mundo Deportivo" нашри маълумот бермоқда.
Ансу Фати "Монако"да мавсумни ёрқин бошлади ва маълум муддат Лига1нинг тўпурарлари рўйхатини бошқарди. Бироқ самарали давр тез якунланди. Шундан сўнг ҳужумчи 6 та учрашувдан бери рақиблар дарвозасига йўл топа олмаяпти. Каталония клуби Фатининг ижарада етарли ўйин амалиёти олмаётгани ҳақида ташвишда. Худди шу ҳолат дарвозабонлар Иньяки Пенья "Эльче" ва Андер Астралага "Гранада". Шунингдек, ўнг қанот ҳимоячиси Эктор Форт "Эльче" уларнинг ҳам ҳозирда ҳаракат қилаётган жамоасининг асосий таркибда доимий ўрни йўқ, бу эса Каталония гранди вакилларини қониқтирмаяпти.
Эслатиб ўтамиз, Флик шогирдлари Ла Лиганинг 13-турида ўз уйида "Атлетик Бильбао"ни қабул қилади. Бу жамаолар ўртасидаги учрашув 22 ноябрь куни Тошкент вақти билан соат 20:15 да старт олади.



Фикрлар