“Барселона” футболчини стадионга киргизмади

“Барселона” сафида Чемпионлар лигаси учрашувини ўтказишдан бош тортиб, жамоа қароргоҳига келмаган Артур Рамос “Камп Ноу”га келганида уни стадионга киргизишмади.

Қисқа муддатли таътилдан ўз вақтида келмаган футболчи “Наполи”га қарши учрашувни стадиондан кузатишни истаган эди. Лекин клуб маъмурияти унинг муносабатига яраша жавоб қайтарди.

“Барселона” Артурни 72 миллион евро эвазига “Ювентус”га трансфер қилганди. Артурда мавсум якунлангунча каталонияликлар сафида тўп суриш ҳуқуқи бор эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Javlon Abdullaev
09/08/2020 10:41
Togri wibdi