“Барселона” футболчиси 4 марта “Реал” таклифини рад этган. У ким эди?

"Барселона" ярим ҳимоячиси Ферран Торрес "Реал"дан бир неча бор таклиф олганини айтди. 22 ёшли испаниялик футболчи Каталония клубига 2022 йилнинг 1 январида “Манчестер Сити”дан келиб қўшилган эди.

- Менга "Реал"дан бир неча бор таклиф тушган эди. Аммо оила-аъзоларим кучли клубда ўйнашим учун ҳали вақтим бор эканлигини айтишди. Сўнгги таклиф Россиядаги жаҳон чемпионати пайтида бўлган. Ўшанда эндигина "Валенсия" таркибида ўз ўрнимни топиб бораётгандим. Қолган учта таклиф эса ёшлигимда келган. Бу ёшда уйга яқинроқ бўлиш муҳимдир. Шу сабабли карьерамни оилам ёнида давом эттиришим керак, деб қарор қилдим, - дея фикр билдирди Торрес.

Ярим ҳимоячининг “кўк-анорранглилар” билан шартномаси 2027 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!