"Барселона" футболчиси фаолиятини Мадрид клубида давом эттириши мумкин

Мадриднинг "Атлетико" клуби "Барселона" футболчиси Марк Касадони ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда "Fichajes" нашри маълум қилди.

Манба маълумотига кўра, "матрасчилар" испаниялик футболчини Галлахерга ўринбосар сифатида кўрмоқда. Каталония клуби Марк учун 25 миллион евро талаб қилмоқда. "Атлетико" жорий трансфер ойнасида ушбу трансферни амалга оширишни режалаштирган. Лекин ҳали ҳеч қандай таклиф жўнатилмаган.

22 ёшли хавбекнинг ҳозирда трансфер бозоридаги нархи 25 миллион еврога баҳоланмоқда. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзида якунига етади.

Эслатиб ўтамиз, Касадо жорий мавсум Флик қўл остида 18 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та голли узатма амалга оширган.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!