“Барселона” футболчиси: Финалда “Ливерпуль” ғалаба қозонишини истайман
Ads

“Барселона” клуби ҳимоячиси Хорди Альба ЕЧЛ финалида “Реал” ҳамда “Ливерпуль” жамоалари ўртасидаги баҳс ҳақида ўз қарашларини айтиб ўтди.

“Мен “Ливерпуль” ғалаба қозонишини истайман. “Барса”нинг барча мухлислари “Реал”ни мағлуб бўлишини исташади ва ўз навбатида, “Реал”чилар ҳам каталонияликларнинг қоқилишларини кутишади.

Бу – ҳаёт ва у шундай давом этади. Финалда умид қиламанки, кучлиси ғолиб чиқади.

Биз “Реал” футболчилари билан терма жамоада кўп мулоқот қиламиз ва анча яқинмиз. Бироқ барибир уларни мағлуб бўлишини истардим”, – деб айтиб ўтди Альба.