"Барселона" футболчиси Ла Лигани Чемпионлар Лигасидан устун қўйди
Каталониянинг машҳур клуби «Барселона» дарвозабони Войцех Щесни Испания чемпионати – Ла Лигани УЕФА Чемпионлар Лигасидан ҳам муҳимроқ мусобақа, деб ҳисоблашини маълум қилди.
«Менимча, Ла Лигада ғолиб чиқиш Чемпионлар Лигасида ютишдан муҳимроқ. Чунки бу соврин мавсум давомида барқарор ўйин эвазига қўлга киритилади», – дея дарвозабон сўзларини келтиради Marca нашри.
Эслатиб ўтамиз, «Барселона» ҳозирги кунда Испания амалдаги чемпиони ҳисобланади.
36 ёшли Войцех Щесни Каталония клубига 2024 йил октябрь ойида қўшилган. У билан тузилган амалдаги шартнома 2027 йил июн ойи охиригача мўлжалланган. Дарвозабоннинг тахминий трансфер қиймати 800 минг евро атрофида баҳоланмоқда.

Фикрлар