"Барселона" футболчиси Мадридга йўл олиши мумкин

"Атлетико" "Барселона" ҳимоячиси Серхи Робертони ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда "Sport.es" нашри ёзмоқда. 

Роберто каталонияликлар билан янги шартнома борасида келиша олмаяпти. Катта эҳтимол билан фуллбек эркин агентга айланади. Бундай имкониятдан "матрасчилар" фойдаланиб қолишга тайёр. 

Жорий мавсум Серхи Роберто Ла Лигада 9 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урган ва битта голга ҳаммуаллифлик қилган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!