"Барселона" футболчиси қачон сафга қайтиши маълум бўлди

"Барселона" ҳимоячиси Серхи Роберто тез орада сафга қайтиши мумкин. Бу ҳақда Sport.es нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, испаниялик футболчи тикланиш жараёнининг сўнгги босқичини ўтамоқда. У Ла Лиганинг 31-туридан ўрин олган "Атлетик" Бильбаога қарши ўйинда майдонга тушиши мумкин.

28 ёшли Роберто ноябрь ойи ўрталаридан буён майдонга тушмай келаётган эди. У жорий мавсум “Барселона” сафида 10 та ўйинда иштирок этди ва 1 та гол ҳамда 2 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!